Тошкентда қатор автобус йўналишлари ўзгартирилди

Жамият 6740
image

Тошкент шаҳар  Алишер Навоий шоҳ кўчасида олиб борилаётган йўл қурилиши  ишлари сабабли қатор автобус йўналишларига ўзгартириш киритилди.

Навоий кўчасининг “Хадра майдони” Фурқат кўчасидан “Чорсу майдони” Беруний ва Самарқанд дарвоза кўчалари билан кесишмасигача бўлган қисмида автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик чекланди. Шу муносабат билан 2022 йил 17 август кунидан бошлаб:

8Т, 23, 73, 109, 120, 123 ва 188-сонли  автобус йўналишларининг ҳаракати Зарқайнар кўчаси орқали “Чорсу” метро бекати сўнгги бекатигача икки тарафлама;

42-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати Сақичмон, Лайтитўғон кўчалари орқали “Гулобод кўчаси” сўнгги бекатигача икки тарафлама;

5-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати Беруний, Лайтитўғон кўчалари орқали “Гулобод кўчаси” сўнгги бекатигача икки тарафлама;

32, 47, 81, 103 ва 126-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати Фурқат, И.Каримов, Қоратош, Самарқанд Дарвоза, Беруний, Лайтитўғон кўчалари орқали “Гулобод кўчаси” сўнгги бекатигача икки тарафлама;

56 ва 84-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати Бунёдкор шоҳ, Қоратош, Самарқанд Дарвоза, Беруний, Лайтитўғон кўчалари орқали “Гулобод кўчаси” сўнгги бекатигача икки тарафлама;

11, 100 ва 118-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати Фурқат, И.Каримов, Қоратош, Самарқанд Дарвоза, Беруний кўчалари орқали икки тарафлама;

44, 68, 89 ва 115-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати А.Навоий, Фурқат, И.Каримов, Қоратош, Самарқанд Дарвоза, Беруний, Лайтитўғон кўчалари орқали “Гулобод кўчаси” сўнгги бекатигача икки тарафлама;

28, 29, 35, 64, 65-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати А.Навоий, Фурқат, И.Каримов, Қоратош, Самарқанд Дарвоза, Беруний кўчалари орқали икки тарафлама;

46, 53 ва 91-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати А.Навоий, Фурқат, И.Каримов, Қоратош, Кўкча Дарвоза кўчалари орқали икки тарафлама;

17-сонли автобус йўналишининг ҳаракати А.Навоий, Себзор, А.Қодирий кўчалари орқали ва ўз йўналишини давом эттирган ҳолда бир тарафлама (“Чорсу савдо маркази” сўнгги бекатигача бормаган ҳолда);

43-сонли автобус йўналишининг ҳаракати А.Навоий, Фурқат, И.Каримов, Қоратош, Самарқанд Дарвоза кўчалари орқали ва ўз йўналишини давом эттирган ҳолда бир тарафлама;

196-сонли автобус йўналишининг ҳаракати Фурқат кўчасидан Олмазор, А.Навоий, Фурқат, И.Каримов, Фурқат кўчалари орқали ва ўз йўналишини давом эттирган ҳолда бир тарафлама (“Гулобод кўчаси” сўнгги бекатигача бормаган ҳолда);

27 ва 146-сонли автобус йўналишларининг ҳаракати Кўкча Дарвоза кўчасидан Беруний, Самарқанд Дарвоза, Қоратош кўчалари орқали ва ўз йўналишини давом эттирган ҳолда бир тарафлама ташкил этилади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 129
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×