Тошкентда ижарада яшаётган икки кореялик тунаб кетилди

3-саҳифа

image

Пойтахт Тошкентнинг Яккасарой туманида вақтинча ижарада яшаётган жанубий кореялик икки аёлни тунаб кетишди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти Матбуот хизмати хабар берди.

Келтирилишича, воқеа жорий йилнинг 30 июнь куни тахминан соат 13:50 да “Дилбулоқ” маҳалласида жойлашган хонадонларнинг бирида содир бўлган. 3 нафар номаълум шахс у ерда яшаётган 61 ёшли Жанубий Корея фуқароси Н.Х. ва унинг қизи 37 ёшли К.М.лар хонадон эшигини очган вақтда қўлларида бўлган ошхона пичоқ ва қайчи билан таҳдид қилган. Хонадонда бўлган 3 дона уяли телефон, 1 дона планшет, 1 дона ноутбук, 1700 АҚШ доллари ва 1,5 миллион сўм пул маблағларини олиб, ҳодиса бўлган жойдан яширган.

Ушбу ҳолатдан сўнг К.М. қонунбузарларни тақиб қилиб, кўчада ёрдам сўрагани учун мазкур ҳудудда хизмат олиб бораётган Миллий гвардия ходимлари томонидан босқинчилардан бири ушланган.

Олиб борилган тергов-тезкор ҳаракатлар натижасида мазкур жиноятни Тошкент вилоятида яшовчи муқаддам судланган 39 ёшли Д.А., унинг бирга яшовчи турмуш ўртоғи 22 ёшли Л.А. ва Тошкент шаҳар Янгиҳаёт туманида яшовчи муқаддам судланган 29 ёшли А.Р. (аёл) содир этгани аниқланиб, ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Яккасарой тумани Ички ишлар органи фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Д.А., Л.А. ва А.Р.га нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси 3-қисми “в” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Гумон қилинувчиларга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент босқинчилик жанубий кореялик

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг