Тошкентда иссиқ сувнинг нархи ошяпти
Жамият
−
09 Ноябрь 2023
6888Тошкент шаҳрида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти учун янги тарифлар жорий қилинмоқда. Бу ҳақда кеча, 8 ноябрь куни Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши қарор қабул қилди.
Маълум қилинишича, қарор билан иссиқлик энергияси ва иссиқ сув таъминоти хизматлари учун базавий тариф 67,3 фоизга – 1 Гкал энергия учун 664 465 сўм этиб белгиланиши маъқулланган (амалдаги тариф 397 212 сўм/Гкал).
Унга кўра, нархлар қуйидаги қийматларда ўзгаради:
• аҳоли учун 91 960 сўм/Гкал (амалдаги тариф 91 960 сўм/Гкал);
• юридик шахслар учун 212 606 сўм/Гкал (амалдаги тариф 141 737 сўм/Гкал);
• бюджет ташкилотлари учун 801 963 сўм/Гкал (амалдаги тариф 502 067 сўм/Гкал) этиб белгиланди.
Ҳужжатда қайд этилишича, бу орқали Тошкент шаҳрида иссиқлик таъминоти тизимини тубдан яхшилаш, аҳолини иссиқлик энергияси билан узлуксиз ва сифатли таъминлаш, шунингдек, иссиқлик таъминоти тизимини бошқаришда самарали ва илғор тажрибаларни жорий этиш мақсад қилинган.