Тошкентда иссиқ сувнинг нархи ошди
Жамият
−
02 Декабрь 2023
7271Тошкент шаҳар ҳокимининг “Veolia Energy Tashkent” МЧЖ ҲК томонидан кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган янги нархларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Унга кўра, компания томонидан кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматларининг янги нархлари тасдиқланган.
2023 йил 1 декабрдан “Veolia Energy Tashkent” МЧЖ ҲК томонидан кўрсатиладиган иссиқлик таъминоти хизматлари учун тартибга солинадиган базавий нархлар қўшилган қиймат солиғисиз 664 465 сўм/Гкал даражасида бўлиб, бунда:
- аҳоли учун — 91 960 сўм/Гкал;
- юридик шахслар учун — 212 660 сўм/Гкал;
- бюджет ташкилотлари учун 801 963 сўм/Гкал даражасида тасдиқланган.
Қайд этилишича, марказлашган иссиқлик таъминоти тарифларини бюджет ташкилотлари ва бошқа юридик шахслар учун кескин ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида инвестицион харажатлар тариф структурасидан алоҳида ҳисобга олинган. Шунингдек, истеъмолчилар билан ҳисоб-китоблар иситиш даврининг ҳар бир кунига 1 квадрат метр иситиладиган майдон ҳисобида тўлаш тизимига ўтказилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Тошкент шаҳрида иссиқ сув ва иссиқлик таъминоти учун янги тарифлар жорий қилинаётгани ҳақида хабар бергандик.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь