Тошкентда иссиқ сув ҳарорати вақтинча пасайтирилади

Жамият

image

Тошкент шаҳридаги кўп қаватли уйларда иссиқ сув ҳарорати вақтинча пасайтирилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокимлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, Тошкент шаҳрида ҳаво ҳароратининг кескин пасайши оқибатида иссиқлик станцияларига узатилаётган табиий газ босими пасайиб кетмоқда. Шу сабабли хонадонларга етказиб берилаётган иссиқ сув таъминотида ҳам, иситиш тизимида ҳам ҳарорат сезиларли даражада тушиб кетган.

Ҳокимликка кўра, бунинг оқибатида ўз хонадонларини иситиш мақсадида фуқаролар қўшимча электр мосламалардан фойдаланишга мажбур бўлмоқда. Бу эса ўз навбатида трансформатор станциялари ва узатиш симларида нормадан ортиқча юкламани вужудга келтиряпти. Охирги кунларда трансформаторлар ва симларда портлаш, ёниб кетиш каби авариялар сони кунлик ўн баробаридан ошиб кетди.

“Шунга кўра, электр тизимига юкламани пасайтириш, ҳамда марказлашган иссиқлик тизими (отопление)да ҳароратни кўтариш мақсадида, энг камида, уч кун давомида кўп қаватли уйларнинг иссиқ сув таъминотида ҳароратни вақтинча пасайтиришга мажбурмиз. Бунда сувни иситишга сарфланаётган табиий газ иссиқлик тизими (отопление)га йўналтирилади”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ пойтахт Тошкент ва бошқа ҳудудларда газ таъминоти кескин пасайиши ҳақида хабар берилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент иссиқ сув

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг