Тошкентда иссиқлик таъминоти учун қайта ҳисоб-китоб қилинади
Жамият
−
23 Ноябрь 2021
7521Жорий йилнинг декабрь ойида Тошкентда иссиқлик таъминоти хизматлари учун қайта ҳисоб-китоблар қилинади. Бу ҳақда “Toshissiqquvvati” ДУК маълум қилди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳар ҳокимининг 2021 йил 8 октябрдаги қарорига биноан жорий йил 14 октябрдан кўп қаватли турар жой биноларини мунтазам иситилишига киришилди.
Шунингдек, пойтахтдаги бир қатор кўп қаватли уйларда иситиш тизимидаги камчиликлар сабаб турар жой биноларини қарорда белгиланган муддатдан кечиктириб иситиш тизимига улаш тўғрисида ХУЖМШ вакиллари томонидан далолатномалар расмийлаштирилди.
Шу боис “Toshissiqquvvati” ДУК иссиқлик энергиясини ўз вақтида етказиб бермаслик сабабларини аниқлангандан сўнг, уй-жойларни иситиш тизимига улаш муддатларини солиштириш ҳамда далолатномалар тўғри тузилганини текшириш, уларда кўрсатилган манзиллар бўйича иссиқлик таъминоти хизматлари учун қайта ҳисоб-китоблар техник сабабларга кўра 2021 йил декабрь ойида амалга оширилишини маълум қилган.