Тошкентда иситиш тизими қачондан ўчирилиши айтилди
Жамият
−
20 Март 2019
4211Тошкент шаҳар ҳокимияти пойтахтда иситиш тизими режа асосида навбатма-навбат ўчирилишини маълум қилди. Хусусан, ҳокимлик расмий ахборотида шундай дейилади:
“Жорий йилнинг 23 мартидан бошлаб ҳаво ҳарорати кўтарилиши муносабати билан Тошкент шаҳрида иситиш тизимини режа асосида навбатма-навбат ўчириш буйича ишлар олиб борилишини маълум қиламиз”.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, жорий йилнинг 25 март кунидан бошлаб Тошкент шаҳрида иссиқ сувни режалаштирилган тарзда ўчирилишини маълум қилган эдик.
2019-2020 йилги иситиш мавсумига Тошкентда сифатли тайёргарлик кўриш мақсадида:
- 25 мартдан 5 апрелгача иссиқлик тармоқларида истеъмолчиларни иссиқ сув бўйича чеклаш орқали ҳисоблаш ҳароратига синовлар ўтказилади;
- 3 апрелдан 26 апрелгача иссиқлик тармоқларида истеъмолчиларни иссиқ сув бўйича чекламаган ҳолда механик чидамлик ва зичлик (юқори босим) текширилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь