Тошкентда иситиш мавсуми қачон якунланиши айтилди
Жамият
−
18 Март
73142024-2025 йиллардаги иситиш мавсуми бугун, 18 март куни расман якунланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабар берди.
Қайд этилишича, белгиланган меъёрларга кўра, иситиш мавсуми ўртача суткалик ҳаво ҳарорати +8°C дан юқори бўлган 5 кунлик давр тугаган куннинг эртасидан бошлаб тугайди. Сўнгги ҳафта давомида Тошкентда кундуз кунлари ҳаво ҳарорати +18-19°C ва ундан юқори, кечалари эса +8°C дан пастга тушмаяпти.
Гидрометеорология марказининг прогнозига кўра, яқин 5 кун ичида кундузги ҳаво ҳарорати +20-22°C, кечаси эса +10°C дан юқори бўлади.
“Айни пайтнинг ўзида ҳам пойтахтда ўртача суткалик ҳарорат +12-13°C дан ошган, бу иситиш мавсумини якунлаш учун белгиланган меъёрларга мос келади.Юқоридагилардан келиб чиқиб, 2024-2025-йиллардаги иситиш мавсуми расман 2025 йил 18 мартда якунланишини маълум қиламиз”, дейилади ҳокимлик хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳрида 2024 йилнинг 5 ноябрь соат 00:00 дан бошлаб иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилганди. 7 ноябрдан бошлаб иссиқлик энергияси билан босқичма-босқич таъминлаш ишлари бошланган.