Тошкентда ишлаб чиқариш цехи ёнди

Жамият

image

Бугун, 17 июль куни пойтахт Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида ишлаб чиқирш цехида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Ёнғин соат 16:19 да Чилонзор тумани, Гавҳар кўчаси 125-уйда жойлашган “Саноат алоқа” МЧЖга қарашли алоқа воситаларини ишлаб чиқариш цехининг 2-қаватидаги омборхонасида юз берган. 

Жанговар бўлинмаларининг ҳаракати натижасида соат 16:58 да ёнғин ўчирилган. Ёнғин натижасида омборда 30 кв.м. майдонида жиҳозлар ёнган. Ёнғиндан бинонинг 5000 кв.м. майдони сақлаб қолинган.

Ёнғин жойига 4 та ёнғин ўчириш техникаси жалб қилинган.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин цех Чилонзор

Баҳолаганлар

19

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг