Тошкентда икки яшар қизча қулаган девор остида қолиб кетди
3-саҳифа
−
15 Июнь 2023
9878Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида 2 ёшли қизалоқ бузилаётган уйнинг девори остида қолиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, бугун, 15 июнь куни соат 12:14 да Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани Фавқулодда вазиятлар бошқармасига туманнинг “Олий Ҳиммат” МФЙ ҳудудида жойлашган уйларнинг бирида қурилиш майдонида 2 ёшли қизчани девор босиб қолгани ҳақида мурожаат келиб тушган. Хабарга кўра, қизча қурилиш учун қазув ишлари олиб борилаётган жойда девор қулаши оқибатида унинг тагида қолиб кетган. Воқеа жойига ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, қизалоқни девор остидан олиб чиққан ҳамда унга зарурий тиббий ёрдамни кўрсатган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши экани маълум қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда 3 нафар бола Чирчиқ дарёсининг ўртасидаги оролчада қолиб кетганди. Шунингдек, Тошкент шаҳри Яшнобод туманида ёш бола 9-қаватдаги хонадонлардан бирида ёлғиз қолиб кетганди.
LiveБарчаси