Тошкентда икки нафар сохта ИИО ходими ушланди (видео)
3-саҳифа
−
21 Ноябрь
5175Тошкент шаҳрида Ички ишлар органлари формасини кийган икки нафар сохта ходимлар ушланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Қайд этилишича, Ички ишлар вазирлиги Шахсий хавфсизлик бош бошқармаси Тошкент шаҳар бошқармасига Сергели туманида 2 нафар шахс Ички ишлар органлари формасини кийган ҳолда ўзларини шубҳали тутаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Олинган маълумот асосида мазкур 2 нафар шахс ушланган ва суриштирув олиб борилганида улар Ички ишлар органлари ходими эмаслиги аниқланган. Холислар билан кўздан кечирилганда муқаддам бир неча бор судланган бу шахслар олдидан кучли таъсир қилувчи дорига ўхшаш моддалар топилиб, далилий ашё сифатида олинган.
Мазкур икки фуқаро ёнидан топилган дорилар экспертизага топширилган ва шахсларнинг хатти-ҳаракати юзасидан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний қарор қабул қилиниши белгиланган.
“Ҳурматли фуқаролар! Мазкур икки шахсдан жабр кўрган бўлсангиз, Тошкент шаҳар ИИББга мурожаат қилишнгизни сўраймиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида жойлашган Бизнесни ривожлантириш банкида Миллий гвардиянинг сохта ходими қўлга олинган эди.