Тошкентда икки кишининг устига қайнаётган “кетчуп” ағдарилди. Бири вафот этди
3-саҳифа
−
26 Январь
16178Тошкентдаги ишлаб чиқариш корхоналарининг бирида бахтсиз ҳодиса юз берди. Бу ҳақда “Millar“ дастурида хабар берилди.
Унга кўра, воқеа 23 январь куни Тошкент шаҳар Сергели тумани "Қўшқўрғон" маҳалласидаги корхонада юз берган. Кутилмаганда помидор пастаси қайнаётган қозон икки ишчининг устига ағдарилиб кетган.
Қайд этилишича, зудлик билан туман тез тиббий ёрдам хизматига хабар берилган. Муолажаларга қарамай ишчилардан бири вафот этган. Яна бири эса айни пайтда оғир аҳволда эканлиги айтилмоқда.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ иситувчи қозон портлаши оқибатида 90 фоиз куйган қизалоққа ёрдам кўрсатилганди.
LiveБарчаси