Тошкентда Cobalt фуқарони уриб юборди.“Рул”да ИИББ ходими бўлган

3-саҳифа

image

Тошкентда ички ишлар бош бошқармаси ходими Cobalt’да фуқарони уриб юборди. У машинада йўл четидаги кафега келиб урилган.

Тошкент шаҳар ИИББнинг маълум қилишича, жорий йилнинг 17 июль куни тахминан соат 22:00 да Чилонзор тумани Чўпон-ота кўчасида 1976 йилда туғилган Жафар Ж. Cobalt автомобилини (давлат рақами 01 A 131 ФБ) бошқариш давомида бошқарувни йўқотиб, йўл бўйида жойлашган кафега урилган. ЙТҲ сабаблари аниқланмоқда.

Ҳодиса оқибатида кафеда бўлган 1989 йилда туғилган Бекзод М. ва ҳайдовчи тан жароҳатлари билан шифохонага етказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди. Бекзод М. жабрланувчи деб тан олинди, ҳайдовчи эса гумонланувчи сифатида жалб этилди.

Жафар Ж. ЙТҲ содир этган куни ишдан бўшатилгани айтилмоқда. Бошқарманинг маълум қилишича, ЙТҲни содир этган Жафар Ж. собиқ ИИББ ходими ҳисобланади. У қачон тизимда фаолият олиб борган ва қачон ишдан бўшатилгани айтилмаган.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

549

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг