Тошкентда ИИБ ходими ўлими ортида қандай сир бор? Узунқулоқ гаплар ростми?
3-саҳифа
−
02 Декабрь 2022
53997Яқинда Тошкент шаҳар Олмазор туманида Ички ишлар ходими ўз хизмат вазифасини бажараётган пайтда ўлдириб кетилгани ҳақида хабар қилган эдик. Кўп ўтмай ИИО Фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими профилактика инспектори катта лейтенант Н.Бобомуродовнинг ҳаётига тажовуз қилишда гумонланаётган шахс қўлга олинган.
QALAMPIR.UZ таҳририятига қотилликда гумонланаётган фуқаронинг опаси телефон қилиб, ИИВ берган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги, укаси ўз хотинини ИИБ ходими билан ярим тунда машинада бирга ўтирганини кўриб, рашк сабаб қотилликка қўл урганини айтди.
Аммо Ички ишлар вазирлиги бу маълумотларни рад этмоқда.
“Фуқаронинг аёли ўзининг маҳалласидаги профилактика инспекторига телефон қилган ва турмуш ўртоғининг унга тазйиқ ўтказаётганини айтиб арз қилган. Ходимимиз воқеа жойига борган. Очиғини айтсак, инспектор Бобомуродов ҳақиқатан ҳам мурожаатчи аёлнинг эри шу даражада эканлигини [рашкчилигини] билмаган. Натижада аёлнинг турмуш ўртоғи келиб икки марта пичоқ урган. Бўлди тафсилоти мана шундай”, дея маълумот берди ИИВ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғининг ўринбосари, полковник Ҳамза Маҳсумов.
Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов эса тафсилотларга бироз ўзгартириш киритар экан жиноятда айбланаётган шахс аёлнинг қонуний эри эмаслигини қўшимча қилди.
“У аёл қонуний турмуш ўртоғи эмас, шунчаки у билан бирга яшаб келган. Бизнинг ходимимиз шундан у аёлни ҳимоя қилган. Уни профилактика инспекциясига олиб келган. Орқасидан у йигит қувиб келган. Тушганида унинг оёғига пичоқ урган. Ходим чалғиб энгашганда юрагига пичоқ урган. Шунинг учун бу ҳолатни ҳар хил талқин қилманг. Ҳеч қандай рашк ва бошқача алоқалар йўқ бу ерда”, дейди Ғиёсов.
Эслатиб ўтамиз, айни пайтда Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 97-моддаси (“Қасддан одам ўлдириш”) билан жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси