Тошкентда ичида йўловчилари бўлган электробус ЙТҲга учради (видео)
Жамият
−
19 Февраль
13763Тошкент шаҳар Сергели туманида электробус йўл четини ажратиб турувчи панжарага бориб урилди. Мазкур ҳолатга “Тошшаҳартрансхизмат” изоҳ берди.
Қайд этилишича, 19 февраль куни соат 12:30 ларда, “12-Автобус саройи” филиали тасарруфидаги “Yutong” русумли, 40-сонли йўналишда ҳаракатланаётган ҳайдовчи Қ.Қ (стажи 33 йил) бошқарувидаги электробус Янги Сергели кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб бораётган вақтда, дастлабки маълумотга кўра қон босимининг ошгани сабабли бошқарувни йўқотиб йўл четини ажратиб турувчи панжарага бориб урилган.
Мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. “Yutong” русумли электробус техник шикастланган. Автобус ҳайдовчиси шифохонага олиб кетилган.
"Ҳолат юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади. Ҳозирда ушбу йўл-транспорт ҳодисаси Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда", дейилади хабарда.
LiveБарчаси