Тошкентда газ таъминоти бўлими масъули пора билан ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида “Яшнобод тумангаз” таъминоти бўлими хизмат бошлиғи пора олаётганда ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.

Департаментнинг Яшнобод туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Яшнобод тумангаз” таъминоти бўлимининг “Аҳоли истеъмолчилар билан ишлаш” хизмати бошлиғи Ф.Х. фуқаро Б.дан 2,5 млн сўм пора олган вақтда ушланган. Масъул фуқаронинг хонадонидаги газ сарфи қарздорлиги учун ҳисобланган 4 млн сўм пеняни қайта ҳисоб-китоб қилиш орқали йўқ қилиб бериш эвазига пора талаб қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ, Миришкор тумани ҳокимининг ўринбосари 50 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётганда ушлангани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

пора

Баҳолаганлар

322

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг