Тошкентда ғалати босқинчилик: “учрашув”га чиққан эркак кийимсиз қолиб кетди

Жамият

image

Тошкент шаҳри Сергели туманида 17 ва 22 ёшлардаги йигитлар ижтимоий тармоқларнинг бирида 33 ёшли эркак билан танишиб, сохта учрашув ташкил этган. Уни маълум бир жойга чақириб, ўша ерда калтаклашган ва ёнидаги бор-будини “шилиб” олган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 16 март куни соат 23:30 ларда Тошкент шаҳар Сергели тумани Жалойир маҳалласида 33 ёшли Э.Д.ни 17 ва 22 ёшлардаги икки нафар шахс калтаклаб, ёнидаги бор нарсасини ўғирлашган.

Гумонланувчилар 22 ёшли Р.М. ва вояга етмаган 17 ёшли М.М. жабрланувчи билан интернет ижтимоий тармоғи орқали танишиб, уни жорий йилнинг 16 март куни  Сергели тумани Жалойир маҳалласидаги Бешкўприк кўчасига чақирган. Сўнгра уни уриб тан жароҳати етказган. Шунингдек, босқинчилар нархи 3 миллион сўмлик мобил телефонни, қора рангли полиэтилен пакет ичида бўлган 6 миллион сўм пулларни, эгнида бўлган нархи 400 минг сўмлик спорт курткасини, нархи 250 минг сўмлик шимини ва нархи 450 минг сўмлик оёқ кийимини босқинчилик йўли билан тортиб олиб ҳодиса жойидан яширинган.

Тезкор-қидирув натижасида гумонланувчилар қўлга олиниб улардан ўғирланган телефон ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Сергели тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан Р.М. ва вояга етмаган М.М.ларга нисбатан Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми “б” банди (босқинчилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, улар процессуал тартибида ушланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сергели босқинчилик сохта учрашув

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made