Тошкентда фуқарони “қулоқлик“да айблаб, ”самосуд" қилган йигит қамалди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда фуқаро йўл ҳаракати қоидасини бузган ҳайдовчиларнинг автомобилини суратга олаётган шахсни ушлаб олиб, уни ўз билганича “самосуд” қилаётгани акс этган видео тарқалди. Видеода қоидабузарларни суратга олаётган фуқарони ушлаганини айтган йигит уни ҳақоратлаб, ўз ишидан мағрурланаётганини кўриш мумкин.

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Унга кўра, ушбу ҳолат жорий йилнинг 1 октябрь куни соат 17:00 да Учтепа тумани Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида “Ўрикзор” бозори яқинида содир бўлган. Ҳуқуқбузар 1996 йилда туғилган Хуршид Э. эканлиги аниқланган. 

Хуршид Э. Учтепа тумани ИИО ФМБ 3-сон ички ишлар бўлимига етказилиб, у билан профилактик суҳбат ўтказилган. Бундан ташқари, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси бўйича баённома расмийлаштирилди.

Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўрилиши учун судга юборилган.

Суд ҳукмига кўра, Хуршид Э. ва унга ёрдамлашган фуқаролар МЖтКнинг 40, 41, 202 ва 183-моддалари билан жавобгарликка тортилди.

Хуршид Э.га нисбатан жарима ва 12 сутка маъмурий қамоқ жазоси ҳамда ҳолатда қатнашган ва уни видеога олган икки фуқарога жарима ва 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

самосуд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг