Тошкентда фуқароларни АҚШ ва Японияга ноқонуний юбормоқчи бўлганлар ушланди

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳрида Давлат хавфсизлик хизмати ва пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда АҚШ ҳамда Японияга фуқароларни ноқонуний юбормоқчи бўлган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, пойтахтнинг Юнусобод туманида фуқаро Ж.А. АҚШда яшовчи қариндоши Б.Р. билан ўзаро тил бириктириб, фуқаролар З.С. ва Д.С.ни танишлари ёрдамида Мексика ва Европа давлатлари орқали Америка Қўшма Штатларига бориши учун виза олиб бериши эвазига 22 минг 500 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Бектемир туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса фуқаро С.Н. фуқаролар – М.А. ва Х.Т.нинг ишончига кириб, уларни танишлари ёрдамида Японияга ишга юбориши эвазига 2000 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах шаҳрида Мексика орқали Америка Қўшма Штатларига ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ ИИББ ДХХ Япония Тошкент шаҳри

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг