Тошкентда фуқаро ва унинг қизларини талаган талончилар ушланди

3-саҳифа

image

Тошкентнинг Юнусобод туманидаги хонадонга ўғирликка тушиб, 15 минг доллар пул ва машинани олиб қочган саккиз кишилик гуруҳ қўлга олинди. Бу ҳақда шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 2021 йилнинг 3 декабрь куни бир неча фуқаролар Юнусобод туманидаги хонадонлардан бирига ғайриқонуний равишда кириб, 1961 йилда туғилган хонадон эгасини оғзини ва қўлларини скотч билан боғлаб, 1 миллион сўмлик сейфни ва унинг ичида бўлган 15 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олиб чиқиб кетган. 

Жиноятчилар воқеа жойидан яшириниш учун хонадонга етиб келган жабрланувчининг қизларини пичоқ билан қўрқитиб, улар миниб келган Gentra русумли машинани олиб қочган.

Хабарга кўра, ушбу жиноий гуруҳ қисқа вақт ичида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ушланган. 44 ёшли Т., 36 ёшли О., 34 ёшли Б., 31 ёшли М. ҳамда А., 25 ёшли А., 24 ёшли М. ва 22 ёшли Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-моддаси ва 267-моддаси билан айб эълон қилиниб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган. 

Таъкидланишича, ҳозирда жиноят иши ўрнатилган тартибда кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судига юборилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент Юнусобод

Баҳолаганлар

394

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг