Тошкентда фуқаро ИИО ходимлари билан жанжаллашди

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда пойтахт Тошкентда икки фуқаро ўзаро жанжаллашгани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати муносабат билдирди.

Келтирилишича, воқеа жорий йилнинг 11 май куни тахминан соат 20:30 ларда Учтепа тумани Чилонзор 23-мавзедаги жамоат транспорти бекати олдида содир бўлган. Фуқаро А.Қ.нинг автомашинаси Ички ишлар органи ходимлари томонидан кўздан кечирилганда, у ерда бир дона пичоқ борлиги аниқланган. Ҳолат бўйича тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш мақсадида фуқаро туман Ички ишлар органларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси (ИИО ФМБ)га чақирилган. Бироқ А.Қ. ИИО ходимларнинг қонуний талабларини бажармай, қаршилик кўрсатган вақтда улар орасида келишмовчилик келиб чиққан.

Мазкур ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ томонидан фуқаро А.Қ.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) ва 195-моддаси (Ички ишлар органлари ходимларининг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ўрнатилган тартибда кўриб чиқилиши учун жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.

Ҳозирда ходимнинг ҳаракатига баҳо бериш учун Тошкент шаҳар ИИББ томонидан хизмат текшируви ўтказилаётгани ва натижаси бўйича қонуний чора кўрилиши айтилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент ИИО тортишув

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг