Тошкентда фоҳишахона фош қилинди

Жамият 22652
image

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида фоҳишахона фош қилинди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди.

Жорий йилнинг 29 сентябрь куни соат 21:00 да Яшнобод туманида фохишахона борлиги аниқланди. Маълум бўлишича, 31 ёшли Абдумалик Х. 300 минг сўм эвазига “ёлғиз қолишни истаганларга” уйидан жой берар экан.

Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси бўйича (“Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш”) жиноий иш қўзғатилди.

ЖКнинг 131-моддаси билан айбдор деб, топилган шахсга қуйидаги жазолар таийинланиши мумкин:

Ғаразли ёки бошқа паст ниятларда қўшмачилик қилиш - энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма беш бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Фоҳишахона ташкил этиш ёки сақлаш - энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган бўлса, энг кам ойлик иш ҳақининг етмиш беш бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу модданинг биринчи ёки иккинчи қисмида назарда тутилган ҳаракатлар:

а) вояга етмаган шахсни жалб қилган ҳолда;

б) такроран, хавфли рецидивист ёки ушбу Кодекснинг 135 ёки 137-моддаларида назарда тутилган жиноятларни илгари содир этган шахс томонидан;

в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 483
Рейтинг: 3.0
Будьте в курсе событий!
×
×