Тошкентда фирибгар аёл опа-сингилни салкам 24 минг доллар ва 20 млн сўмга “ухлатиб” кетган

Жамият

image

Тошкент шаҳрида фирибгар аёл опа-сингилни салкам 24 минг АҚШ доллари ва 20 млн сўмга “ухлатиб” кетган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар тарқатди.

Хабарда маълум қилинишича, жорий йилнинг 4 июль куни Тошкент шаҳрининг Яккасарой туман ИИБдан тушган ҳужжатларга кўра, 2018 йил апрель ойида Мирзо Улуғбек туманида яшовчи 36 ёшли Д.А. исмли аёл КХАЙ кўчасида Юнусобод туманида яшовчи 30 ёшли М.М. исмли аёлни ва 26 ёшли синглиси М.А.ни алдов йўли билан ишончига кириб, улардан 23.970 АҚШ доллари, 20 млн. сўм пулларини олиб кетганлиги аниқланганлиги кўрсатилган. Айни пайтда фирибгар Д.А. қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Жиноят ИИВ Фирибгарлик

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг