Тошкентда эркак танишини шиша идиш билан уриб ўлдирди
3-саҳифа
−
10 Январь 2023
6122Тошкент шаҳрида маст эркак ўз танишини шиша идиш билан уриб ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Жорий йилнинг 7 январь куни соат 11:00 да Шайхонтоҳур туманида фуқаро С.Р. хонадонида унинг таниши К.А. ўртасида жанжал келиб чиқади. Хонадон эгаси С.Р. танишининг бошига қўлидаги шиша идиш билан бир маротаба уриб, унга тан жароҳати етказган.
Оқибатда К.А. тез тиббий ёрдам келгунига қадар “бош чап томон чакка соҳаси тан жароҳати” билан ҳодиса жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шайхонтоҳур тумани Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган. С.Р. гумон қилинувчи тариқасида жиноят ишида иштирок этишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган.
Жиноятнинг келиб чиқиш сабаби ўрганилганда, айбланувчининг уйига келган меҳмон унинг рафиқасини ҳақорат қилгани эркакнинг нафсониятига теггани асниқланган. Оқибатда у мазкур жиноятни содир этган. Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Қашқадарёда эркак ўзига таниш бўлган аёлни калтаклаши оқибатида аёл вафот этгани ҳақида хабар берилганди.