Тошкентда эркак кўчада пичоқ билан одамларга ташланди
3-саҳифа
−
09:37
5713Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Назарбек шаҳарчасида бир эркак маст ҳолда кўчада пичоқ билан юргани акс этган видео тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан вилоят Ички ишлар бош бошқармаси матбуот котиби Бобур Тўлаганов муносабат билдирди.
Билдирилишича, эркак ҳеч кимни жароҳатламаган, атрофдаги фуқароларга зарар етмаган.
“Маст ҳолда содир этган хатти-ҳаракатлари учун қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади”, дейилади хабарда.
Ҳозирда ҳолат юзасидан унга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, терговга қадар текширув ҳаракатларига киришилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида маст ҳайдовчи 47 ёшли эркакни пичоқлаганди. Мазкур ҳолат юзасидан Чиноз тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан ҳайдовчига нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумон қилинувчи ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.
LiveБарчаси