Тошкентда эркак 4 нафар оила аъзосини пичоқлади
3-саҳифа
−
25 Июль 2022
16120Жорий йилнинг 21 июль куни Тошкент шаҳрида эркак оилавий жанжал сабаб аёли, вояга етмаган фарзанди, қайнонаси ва синглисини пичоқлаб қўйди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов QALAMPIR’UZ’га маълум қилди.
Қайд этилишича, воқеа тахминан соат 21:10 да Чилонзор туманининг 7-мавзесида содир бўлган. Мазкур ҳудудда яшовчи 33 ёшли фуқаро Д.С. турмуш ўртоғи Д.С. билан оилавий низо сабабли ўзаро жанжаллашиб қолган.
Оқибатда эр ошхона пичоғи билан хотини, 7 ёшли фарзанди, ушбу хонадонда яшаб келаётган қайнонаси ва синглисининг турли соҳаларига бир неча маротаба уриб, қасддан ўлдиришга ҳаракат қилган.
21 июль куни туман прокуратураси томонидан Д.С.га нисбатан Жиноят кодексининг 25-моддаси (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) ва 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Айбланувчи Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь