Тошкентда эркак 12 қаватли бинонинг лифт шахтасидан қулаб тушди
3-саҳифа
−
21 Июнь 2023
11043Тошкент шаҳрида 34 ёшли эркак қурилиши тугалланмаган 12 қаватли бинонинг лифт шахтасидан тушиб кетиб, ҳалок бўлди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZʼга Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.
Келтирилишича, воқеа бугун, 21 июнь куни соат тахминан 03:30 да Янгиҳаёт тумани “Хушнуд” маҳалласи 13-уй ёнидаги қурилиши тугалланмаган 12 қаватли бинода юз берган. Бинонинг лифт шахтасидан фуқаро Б.Қ. пастга қулаб тушган ва ҳодиса жойида вафот этди.
Маълум бўлишича, эркак лифт шахтасига бетон қуйиш ишида иштирок этиб, бетон қолипини шахтадан ажратиб олиш жараёнида қолип кўтарма кранга илинмагани оқибатида пастга қулаб тушган.
Аниқланишича, вафот этган шахс 1989 йилда Қашқадарё вилояти Касби туманида туғилган. У хусусий МЧЖ қурилиш фирмасида ишчи сифатида ишлаб келаётган бўлган.
Ҳолат бўйича Янгиҳаёт тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь