Тошкентда дорихонага бостириб кирган ниқобли шахслар қўлга олинди

Жамият

image

Икки ҳафта аввал Тошкентда дорихонага бостириб кириб, у ерни тунаган ўғрилар қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.

Жорий йилнинг 21 ноябрь куни тахминан соат 01:10 ларда 26 ёшли Н.М., 25 ёшли И.Х. ва 23 ёшли Н.И. ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳга бирлашиб, юзларини тиббиёт ниқоби билан беркитган ҳолда, Чилонзор тумани 18-мавзедаги МЧЖга қарашли дорихонага бостириб кирган. Улар сотувчи 28 ёшли Х.М.нинг юзига уриб, сумка ичидаги 16,5 млн сўм ва кассадаги 1,5 млн сўм пулларни қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширинганлар.

Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида И.Х. жиноий шериклари билан бирга ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Чилонзор туман бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 2-қисми “в” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Дастлабки тергов жараёнида И.Х., Н.М. ва Н.И. ларга нисбатан ЖКнинг 164-моддаси 3-қисми “в” банди (босқинчилик) билан айблов эълон қилиниб, “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳозирда ушбу жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

дорихона босқинчилик

Баҳолаганлар

156

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг