Тошкентда диаметри 70-80 смли чинорлар кесиб ташланди

Жамият

image

Жорий йилнинг 27 сентябрь санасида ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани, Тамарахоним кўчасидаги 2-3-сонли кўп қаватли уйлар ёнида диаметри 70-80 см келадиган улкан чинорлар кесиб ташлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси Матбуот хизмати ҳолатга муносабат билдирди.

Қайд этилишича, туман Экология бўлими давлат инспекторлари иштирокида ҳолат бўйича ўрганиш ишлари олиб борилган.

Натижада, ҳудуддаги 2-3-сонли хонадонлар ёнида жойлашган чинор дарахти суратда кўриб турганингиздек табиий омиллар таъсирида касалланиб қуриб қолгани, фуқаролар ҳаёти, мол-мулкига жиддий ҳавф солиши эҳтимоли борлиги боис тегишли хулоса асосида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, туман Ободонлаштириш бошқармаси  томонидан кесилган.


Мақола муаллифи

Теглар

дарахт

Баҳолаганлар

148

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made