Тошкентда депутат ҳибсга олинди
3-саҳифа
−
14 Апрель
48707Ўзбекистон Республикаси Аэронавтика Федерацияси раиси ўринбосари, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Халқ депутатлари Учтепа тумани Кенгаши депутати, Суд-ҳуқуқ ва коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича комиссияси аъзоси, сиёсатшунос ва жамоатчилик фаоли Нуриддин Зайнитдинов кеча, 13 апрель куни ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари томонидан қўлга олинган. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири маслаҳатчиси Расул Кушербоев маълум қилди.
Депутатнинг нима учун қўлга олингани ва ушлаб турилгани ҳозирча номаълум. Расмий идоралар ҳам бунга ойдинлик киритганича йўқ.
Муқаддам Нуриддин Зайнитдинов бир неча бор ўзига қарши "провокация " ва босимлар уюштирилаётгани ҳақида баёнот берган.
“Сиёсий буюртма” билан менга қарши депутатлик фаолиятим учун провокациялар уюштирилаётгани ва менга босим ўтказилаётгани, мени обрўсизлантириш, номимни булғашга уринишлар менга ишонган ва мени сайлаган халққа нисбатан қилинган хиёнатдир”, деган депутат ўшанда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент ва Самарқандда адвокатлар пора билан қўлга олинган эди.
LiveБарчаси