Тошкентда даҳшатли ЙТҲ: 10 яшар бола қурбон бўлди

Жамият

image

Кеча, 28 июнь куни пойтахт Тошкентнинг Лабзак даҳасида рўй берган даҳшатли йўл-транспорт ҳодисаси натижасида 10 яшар вояга етмаган бола қурбон бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси хабар бермоқда.

ЙТҲ тахминан соат 20:50 атрофида Зулфияхоним кўчаси, “Райҳон” миллий таомлар кафеси қаршисида содир бўлган. Spark русумли автомобиль ҳайдовчиси 53 ёшли Т.И. йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтмоқчи бўлган пиёда 10 ёшли Ф.Н.ни уриб юборган. Хабарда қайд этилишича, пиёдалар ўтиш йўли ЙТҲ содир бўлган ҳудуддан 10 метр узоқликда жойлашган бўлган. 

ЙТҲ натижасида пиёда тан шикастлари билан тиббий муассасага етказилган, аммо шифокорларнинг уринишларига қарамасдан, ҳаётдан кўз юмган. 

Ушбу факт бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси иккинчи қисми – Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш бўйича жиноий иш қўзғатилган. 


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ

Баҳолаганлар

528

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг