Тошкентда дарахтларни сунъий қуритишга уриниш ҳолати аниқланди
Олам
−
23 Июнь 2022
9035Тошкентнинг Миробод туманида кўкариб турган дарахтларни сунъий равишда қуритишга уриниш ҳолати аниқланди. Ижтимоий тармоқларда шу ҳақда хабарлар тарқалиши ортидан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳри Миробод тумани Катта Миробод маҳалласи ҳудудидаги ҳолат юзасидан тезкорлик билан ишчи гуруҳи тузилиб қайд этилган манзилда атрофлича ўрганиш ишлари олиб борилган.
Олиб борилган ўрганиш ишлари натижасига кўра, мавжуд дарахтларни сунъий равишда қуритишга уриниш ўз тасдиғини топиб, дастлабки суриштирув ишлари бошланган.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15