Тошкентда дарахтларга “суиқасд” қилинди
3-саҳифа
−
06 Сентябрь 2023
3674Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида дарахтлар дрель ёрдамида кесиб кетилди. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири маслаҳатчиси Расул Кушербоев маълум қилди.
Қайд этилишича, Чилтўғон (Тахтапул) маҳалласида тадбиркор қурилиш қилмоқчи бўлган. Бироқ маҳалла аҳли ва экологлар бу ердаги дарахтларнинг кесилишига қарши чиққан.
“Кесишнинг имкони бўлмагач, атроф ўралиб, кўздан пана ҳолда дарахтларнинг туби тешилиб, дарахтни қуритадиган суюқликлар қуйилган. Буни дарахтларга қарши суиқасд дейиш мумкин”, дейди собиқ депутат.
Маълум қилинишича, дарахтларни дрель ёрдамида тешиб қуритганларга қарши прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилган.
Дарахтларнинг қуритилиши оқибатида табиатга етказилган зарар миқдори 534 млн сўмни ташкил этмоқда.
Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода 4 туп дарахт кесган раҳбар жарима ва 400 туп кўчат экиш билан жазоланганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь