Тошкентда Damas “Салар” каналига тушиб кетди

3-саҳифа

image

Кеча, 26 апрель куни Damas автомобили Тошкент шаҳар Яшнобод тумани Элбек кўчасидан оқиб ўтувчи “Салар” каналига тушиб кетди. Бу ҳақда ФВВ хабар берди.

Воқеа Damas русумли автомашина ҳайдовчисининг эҳтиётсизлиги оқибатида соат 20:00 да содир бўлган. Автомобилни чиқариб олишда амалий ёрдам сўраб, Тошкент шаҳар ФВБ навбатчилик қисмига мурожаат қилинган.

Унга кўра, ФВБнинг бир гуруҳ қутқарувчилари воқеа жойига етиб бориб, автомашинани каналдан олиб чиққан. Ҳодиса оқибатида вафот этган ва тан жароҳати олганлар йўқ.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 25 апрель куни Бухоро шаҳрида Spark русумли машина ариққа тушиб кетганди.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Тошкент Damas Салар канали

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made