Тошкентда Damas ҳайдовчисининг пайпоғидан психотроп модда топилди
3-саҳифа
−
05 Август
3882Тошкент шаҳрида ЙПХ инспекторларидан қочган Damas ҳайдовчисининг пайпоғидан психотроп модда топилди. Бу ҳақда ИИББ ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳрининг Ширин кўчасида хизмат олиб бораётган ЙПХ ходимлари томонидан шубҳа уйғотган Damas тўхтатилган вақтда транспорт воситаси ҳаракатланишни давом эттирган. Ўтказилган тезкор тадбир давомида ҳайдовчи ушланиб, унинг машинаси холислар иштирокида кўздан кечирилган.
“Ҳайдовчини холислар иштирокида текширганимизда, фуқаронинг пайпоғи ичидан оқ кукунсимон модда топилди”, дейди ЙПХ инспектори.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент-Жиззах йўналишида ҳаракатланаётган Cobalt русумли машина тўхтатилиб кўздан кечирилганда 3080 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари яшириб қўйилгани аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинганди.