Тошкентда Cоbalt устунга бориб урилди ва ёниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
04 Сентябрь
4971Кеча, 3 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Cоbalt автомобили йўл устунига бориб урилди ва ёниб кетди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, соат 21:00 да пойтахтнинг Миробод тумани Фарғона йўли кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган. Cоbalt русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси 2002 йилда туғилган С.Х. ҳаракат вақтида руль бошқарувини йўқотиб, ёриткич устунларига тўқнашган. Оқибатда автомашинада ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин туман ФВБ ходимлари томонидан бартараф этилган. Ёнғин оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда мазкур ҳодиса юзасидан ЙҲХБ ҳамда ФВБ ходимлари томонидан суриштирув олиб борилиб, ёнғин юзага келишининг сабаблари ва зарар миқдорига аниқлик киритилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Зангиота туманида ҳаракатланиб бораётган Damas автомашинаси бутунлай ёниб кетганди. Шунингдек, Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида Nexia-1 русумли транспорт воситаси ёниб кетган эди.