Тошкентда юриб кетаётган Damas ёниб кетди
3-саҳифа
−
27 Август
4987Тошкент вилоятининг Зангиота туманида ҳаракатланиб бораётган Damas автомашинаси бутунлай ёниб кетди. Ҳолат юзасидан вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумот берди.
Қайд этилишича, кеча, 26 август куни соат 15:30 да туманнинг “Қиргузар” МФЙ Назарбек темирйўли кўприги остида “Туркистон-Тошкент” йўналишида ҳаракатланиб кетаётган хайдовчи 1990 йилда туғилган У.М. бошқарувидаги Damas русумли транспорт воситасининг салон қисмида ёнғин келиб чиққан.
Ёнғин оқибатида автомобиль тўлиқ ёниб кетган. Ҳайдовчи эса автомобилдан тушиб қолган. Ҳаракат вақтида автомобилда йўловчи бўлмаган.
Ушбу ёнғин оқибатида ҳаракат иштирокчиларининг соғлиғига зиён етмаган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Зангиота тумани ФВБ ЁХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда Nexia ёниб кетганди. Қамчиқ довонида ҳам ҳаракатланиб кетаётган Equinox ёниб кетганди.