Тошкентда Cobalt билан тўқнашган Matiz ағдарилиб кетди

3-саҳифа

image

Бугун, 27 сентябрь куни Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек туманида Cobalt ва Matiz русумли автомобиллар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Оқибатда Matiz ағанаб кетган. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси Матбуот хизмати хабар берди

Қайд этилишича, соат 21:15 да Мирзо Улуғбек туманининг Шахрисабз ва Мустақиллик кўчалари кесишмасида 1989 йилда туғилган Ж.С. бошқарувидаги Cobalt 1986 йилда туғилган ҳайдовчи Р.А. бошқарувидаги Matiz билан тўқнашув содир этган. 

Тўқнашув оқибатида Matiz русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси тан жароҳати олган ва унга тиббий ёрдам кўрсатилган. 

Дастлабки маълумотга кўра, йўл траснпорт ҳодисаси содир этилишига транспорт воситалари ҳаракатланиш чоғида светофорнинг тақиқловчи белгисига риоя этмагани сабаб бўлган.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 август куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида Nexia 3 билан тўқнашган Matiz ағдарилиб кетганди. Бундан ташқари, 12 август куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида йўловчи ташувчи “Газель” ағдарилиб кетган. Бундай ҳолат жорий йилнинг 10 август куни Тошкентнинг Чилонзор туманида бошқа бир “Газель” билан ҳам содир бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

82

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг