Тошкентда Cobalt ағдарилиб, ёниб кетди (видео)

3-саҳифа

image

Пойтахт Тошкентнинг Яшнобод туманида Cobalt русумли автомашина ҳайдовчиси руль бошқарувини йўқотиши оқибатида машина ағдарилиб кетди. Бу ҳақда шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавсизлиги бошқармаси хабар берди.

Маълумотларга кўра, воқеа бугун, 2 май куни соат 02:00 ларда Яшнобод тумани Тоҳир Малик кўчасида юз берган. 2004 йилда туғилган А.Х. бошқарувида бўлган Cobalt русумли автомашинасини бошқариб келаётиб руль бошқарувини йўқотиб ағдарилиб кетган. Бунинг оқибатида Cobalt автоуловида ёнғин келиб чиққан.

Машина ҳайдовчиси А.Х. тан жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқамаси йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳамда ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бўлими масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётгани айтилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Тошкент Cobalt

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made