Тошкентда чўкаётган аёл қутқариб қолинди
Жамият
−
19 Октябрь 2019
6609Тошкент шаҳри “Анҳор” каналида чўкаётган аёл қутқариб қолинди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.
Кеча, 18 октябрь куни соат 20:40 ларда аёл киши “Анҳор” каналида чўкаётганда Шайҳонтохур тумани Туркистон санъат саройи атрофида хизмат вазифасини ўтаётган Миллийгвардия ходими уни кўриб қолган.
“Анҳор”да чўкаётган ва ёрдам сўраган аёлни кўриб қолиб тезкорлик билан уни сувдан олиб чиққан. Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси сержант З.Эргашев ва унинг шериклари ёрдами билан Қашқадарё вилоятида 1980 йилда туғилган фуқаро Ю.Х. шифохонага етказилган ва ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳозирда Шайхонтохур тумани ички ишлар ходимлари томонидан ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.