Тошкентда BYD ва Spark ўртасидаги ЙТҲда ҳайдовчи жароҳат олди
3-саҳифа
−
22 Апрель 4010 1 дақиқа
Кеча, 21 апрель куни Тошкент шаҳрида BYD ва Spark тўқнашиб кетиши ортидан BYD ҳайдовчиси жароҳатланди. Бу ҳақда пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, соат 17:30 ларда Миробод туманининг Катта Миробод кўчасида 1994 йилда туғилган С.Б. бошқарувидаги Spark русумли транспорт воситаси ҳамда 1984 йилда туғилган М.С. бошқарувидаги BYD автомашиналари билан ЙТҲ содир этган.
Билдирилишича, ЙТҲ оқибатида BYD ҳайдовчисига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл туманида Isuzu юк автомобили DAF русумли юк автомобилининг орқасига урилган эди. Оқибатда кабина ичида қолиб кетган Isuzu ҳайдовчиси қутқарилганди.