Тошкентда болаларни босиб кетган аёл уй қамоғига олинди
Жамият
−
07 Июнь 2019
7454Аввал хабар қилганимиздек, жорий йилнинг 4 июнь куни Юнусобод туманининг 11-мавзесида соат 18:30да 42 ёшли аёл Т.Л. ўзи бошқариб келаётган Nexia автомобилида мавзе ичидаги йўл четида турган уч нафар ёш болани уриб юборган. Болаларнинг бири воқеа жойида вафот этган эди.
Кеча, 6 июнь куни Юнусобод тумани ИИБ томонидан 42 ёшли Л.Т.га Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 266 моддаси (“Автомобилни бошқараётган шахс томонидан йўл ҳаракати хавфсизлиги ёки транспорт воситаларини бошқариш қоидаларини бузилиши одам ўлимига олиб келиши”) билан жиноят иши қўзғатилди.
ИИББ махсус ахборотига кўра, Юнусобод туманининг жиноят ишлари бўйича суди Л.Т.нинг вояга етмаган уч нафар фарзанди борлиги, оилада ягона боқувчи эканлигини, шунингдек, доимий яшаш жойи ва иш жойига эга эканлигини инобатга олиб, унга Ўзбекистон Республикасининг ЖПК 242-моддаси 1-бандига асосан уй қамоғи жазоси тайинланди.