Тошкентда болага тан жароҳати етказган тарбиячига жиноят иши очилди 

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳри, Яккасарой туманидаги хусусий мактабгача таълим муассасасида энага ёрдамчиси бўлиб ишлаган аёлга нисбатан жиноят иши очилди. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди. 

Гап шундаки, 17 ноябрь куни энага ёрдамчиси К.Ғ. каравотда ўтирган 2021 йилда туғилган боланинг қўлидан тортиб, қўпол тарзда кўтарган. 18 декабрь куни берилган тиббий экспертиза хулосасига кўра, боланинг қўли чиқиб кетган ва ўртача оғирликдаги тан жароҳати олган. 

"Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 116-моддаси 1-қисми (Шахснинг ўз касбига нисбатан бепарволиги ёки инсофсизлик билан муносабатда бўлиши туфайли касб юзасидан ўз вазифаларини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги оқибатида баданга ўртача оғир ёки оғир шикаст етказилиши) билан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчи тариқасида жалб қилинган. ", дейилади ушбу хабарда.

Ҳозирда ушбу иш юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари давом этаётгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Урганч тумани 23-сонли МТТ ходимларининг болаларни тепиб, қўпол муомалада бўлаётгани акс этган видео тарқалганди. 

 


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент бола тарбиячи мактабгача таълим муассасаси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made