Тошкентда боғча опа 3 ёшли болани калтаклади

3-саҳифа

image

Тошкент шаҳридаги хусусий мактабгача таълим муассасаси ходими 3 ёшли боғча тарбияланувчисини ҳақоратлаб, калтаклади. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.

Қайд этилишича, Болалар омбудсманига Тошкент шаҳрида яшовчи И.Н. ва Б.Н. (ота-она) томонидан мурожаат келиб тушган. Ўз мурожаатида ота-она 2021 йилда туғилган фарзанди хусусий мактабгача таълим муассасасида тарбияланишини, жорий йилнинг 29 июнь куни навбатчи тарбиячи Ш.К. (аёл) фарзандини уриб, ҳақоратлаганини билдирган.

И.А. нинг айтишича, ҳолат юзасидан муассаса мудирасига мурожаат қилиб, видеотасвир нусхасини олмоқчи бўлганида мудира томонидан рухсат берилмаган ва тарбиячига нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмаган.

Болалар омбудсманининг Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига сўрови асосида мазкур ҳолат вазирлик мутасаддилари томонидан ўрганилган.

Ўрганиш натижасида боғча тарбиячиси Ш.К.га нисбатан ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилди. Шунингдек, муассасанинг кейинги фаолияти давомида болаларга тазйиқ ҳолатларига йўл қўймаслик устидан вазирлик тизимли назорат қилиши билдирилди. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилоятида 2 нафар боғча тарбияланувчиси овқатдан заҳарланганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Тошкент боғча опа

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг