“Минор” масжиди олдида BMW ёниб кетди (видео)
3-саҳифа
−
18 Июнь 2021
6591Бугун, 18 июнь куни ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг Юнусобод туманида BMW автомобили ёниб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди.
ФВВнинг маълум қилишича, соат 19:36да Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Кичик ҳалқа йўли кўчасида автомобиль ёнаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган
Ёнғин-қутқарув гуруҳи воқеа жойига соат 19:38 да етиб бориб, кўрилган тезкор чоралар натижасида ёнғин соат 19:40 да тўлиқ бартараф этилган. Ҳодиса оқибатида жароҳатланган ва вафот этганлар йўқ.
ИИВнинг ЙҲХББ маълумотига кўра, ёнган BMW автомобили 1986 йилда туғилган О.И. бошқарувида бўлган. У ушбу кўчада жойлашган "Минор" масжиди яқинига етган вақтида двигатель қисмида қисқа туташув бўлганлиги сабабли автомобилни йўл четига тўхтатган. Қисқа туташувдан сўнг ёнғин юзага келган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.