Тошкентда BMW X5 симёғочга урилиб, ағдарилди
3-саҳифа
−
15 Декабрь 2020
10844Кеча, 14 декабрь куни Тошкентда BMW X5 русумли автомобиль ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Бу ҳақда ЙҲХББ хабар берди.
Соат 12:10 ларда Учтепа тумани, Тўқимачи кўчасида ҳайдовчи, 1998 йилда туғилган А.А. BMW X5 русумли автомобилда ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва йўл четидаги симёғочга урилиб, автомобиль ағдарилган.
Ҳодиса натижасида вафот этган ёки тан жароҳати олганлар йўқ.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь