Тошкентда BMW бетон тўсиққа бориб урилди. Жароҳатланганлар бор
3-саҳифа
−
20 Март 2024 7878 1 дақиқа
Бугун, 20 март куни тахминан соат 03:00 да Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманидаги Аҳмад Дониш кўчасида ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
BMW ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлни ажратиб турган бетон тўсиққа бориб урилган, шундан сўнг машина ағдарилиб кетган.
ЙТҲ оқибатида автомашина ҳайдовчиси ва йўловчиси тан жароҳатлари олиб, шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 14 март куни Тошкент шаҳрида 5 та автомашина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берганди.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь