Тошкентда BMW 850i иштирокида ЙТҲ юз берди. 8 та машина шикастлангани айтилмоқда

3-саҳифа 10490
image

Бугун, 6 ноябрь куни Тошкент шаҳрида BMW 850i русумли қимматбаҳо автомобиль бир нечта автомобиль тўқнашиб йўл-транспорт ҳодисаси содир этди. Бу ҳақда ижтимоий тармоқларда видео ва суратлар тарқалди.

Видеоларга берилган изоҳда айтилишича, ЙТҲ Юнусобод тумани давлат солиқ инспекцияси қаршисда, Амир Темур кўчасида содир бўлган.

ЙТҲга Nexia-3 автомобилининг BMW 850i йўлига чиқиб қолиши сабаб бўлгани айтилмоқда. “Иномарка” ҳайдовиси Nexia-3 дан қочишга уриниб, Malibu билан тўқнашган. Машина кейин ҳам бир қанча автомобилга зарар етказган.

ЙТҲ да жами 8 автомобиль зарар кўргани айтилмоқда. Изоҳларда айтилишича, биргина BMW 850i`нинг200 минг АҚШ долларига тенг.

Ҳодисада ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Мазкур ЙТҲ юзасидан ҳозирча расмий маълумот берилмади.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 542
Рейтинг: 3
Теглар
t
×