Тошкентда бирга маишат қилган шеригини ўлдирмоқчи бўлган шахслар суд қилинди

Жамият

image

Тошкентда гуруҳ бўлиб одамларни дўппослаган ва ўлдиришга қасд қилинган шахсларга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Жиноят ишлари бўйича Яккасарой туман суди судья ёрдамчиси Жуманиязов Шамсиддин Фахриддинович маълум қилди.

Маълум қилинишича, фуқаролар C.Ғаниев ва С.Туйчиев ўтган йил 8 сентябрь куни соат тахминан 21:40 ларда, бир гуруҳ бўлиб, Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани, Чорбоғ кўчаси жойлашган “Т.П.П.” МЧЖ ҳудудида, спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, маст ҳолда, ўзлари билан бирга спиртли ичимлик истеъмол қилиб турган фуқаро Ш.Мусаев билан биргаликда бирор бошқа жойдаги кўнгилочар манзилга бориб дам олиш масаласида тортишиб қолишган. Сўнг жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, С.Ғаниев жабрланувчи Ш.Мусаевни оёқ қисмига тепган, С.Тўйчиев эса унинг орқа томонидан келиб бўйин қисмидан бўғиб, ерга йиқитиб ушлаб турган вақтда шериги уни устига ўтириб, уриб-дўппослаган.

Бундан ташқари С.Ғаниев ўша куни соат тахминан 22:05 ларда спиртли ичимликлар истеъмол қилиб, маст ҳолда бўла туриб, корхона ҳудудидаги ўчоқ олдида турган болта билан қуролланиб, Ш.Мусаевни қасддан ўлдириш мақсадида қўлидаги болта билан уни урмоқчи бўлган. Лекин унинг зарбалари Ш.Мусаевга тегмаганлиги сабабли, болтани у томонга улоқтириб, ўчоқ олдидан ошхона пичоғини олган. У пичоқ билан ўлдириш мақсадида Ш.Мусаевнинг чап томон кўкрак сохасига бир маротаба урган. Шу вақтда С.Тўйчиев томонидан унинг қўлидаги пичоқ олиб қўйилгани сабабли жиноий мақсадини охиригача етказа олмаган.

Бундан ташқари, C.Ғаниев ва С.Тўйчиев 8 сентябрь куни бир гуруҳ бўлиб, маст ҳолда МЧЖ ҳудудидаги ётоқхонага борган. С.Тўйчиев у ерда ухлаб ётган фуқаро Ш.Шамаевни юз қисмига мушти билан уриб  уни уйғотиб, яна бир неча марта юз қисмига мушти билан урган. Шундан сўнг С.Ғаниев уни жамиятнинг ҳовли қисмига судраб олиб чиқади. Шу пайтда С.Тўйчиев Ш.Шамаевни бўйнига пичоқ тираб, Ш.Мусаевни топиб беришни талаб қилади. С.Ғаниев  ва С.Туйчиев ўзоро гаплашиб туришган вақтда Ш.Шамиев уларни қўлидан қочиб яширинади.

Суд ҳукми билан С.Ғаниев Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 1-қисми  ва 277-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилди ва унга ЖКнинг 59-моддасига асосан ўн йил олти ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

С.Туйчиев ЖКнинг 277-моддаси 3-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди ва унга уч йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

суд жиноят

Баҳолаганлар

105

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг