Тошкентда бирданига 7 автомобиль иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Жамият 14212
image

Кеча, 2 июнь куни пойтахт Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида 7 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. 

ЙТҲ соат 19:00 ларда Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Себзор ва Абдулла Қодирий кўчалари кесишмасидаги “Ганга” автомобиль кўпригида аниқланган. ЙТҲ иштирокчи бўлганг Cobalt автомобили кескин тўхтагани сабабли йўналишда ҳаракатланган 7 автомобил масофа сақламагани туфайли тўқнашган. Улар:

1) 38 ёшли Отабек Н. бошқарувидаги Lacetti автомобили;

2) 28 ёшли Азизжон М. бошқарган Spark автомобили;  

3) 24 ёшли Шохруҳ бошқарувидаги Nexia автомобили;  

4) 43 ёшли Туркия фуқароси Бюлент Т. бошқарувидаги Lacetti автомобили;  

5) 34 ёшли Зафар М. бошқарувидаги Lacetti автомобили;

6) 25 ёшли Собитжон Э. бошқарган Toyota автомобили;

7) 29 ёшли Сирожиддин Т. бошқарган Malibu автомобили;

ЙТҲ натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. ЙТҲнинг барча иштирокчиларига нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилган. 

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 342
Рейтинг: 3
Теглар
t
×